15:31 / 21.02.2018
12919

ФВВ ўрага тушиб кетган вояга етмаган қизни қутқариб қолди

Фото: ФВВ

Жорий йилнинг 20 февраль куни соат 15:50да Навоий вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси «1050» тезкор рақамига Навоий вилояти Кармана туманида истиқомат қилувчи фуқаро С.Яхшиева мурожаат қилиб, 2007 йилда туғилган қизи уйнинг яқинидаги қазилган ўрага тушиб кетганлиги юзасидан ёрдам сўраб мурожаат этган.

Қутқарув отряди воқеа жойига зудлик билан етиб бориб, махсус қутқарув асбоб-анжомлари ёрдамида фуқаро Н.Бобоқуловани ўрадан чиқариб олишди ва биринчи ёрдамни кўрсатишди.

Ҳозирги вақтда унинг саломатлигига зарар етмаган. 

Фото: ФВВ

 

Top