Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хорижга пул жўнатиш энди янада қулай!
Бундан аввал халқаро пул ўтказмалари тизими орқали хорижга пул ўтказиш фақатгина нақд пул кўринишидаги хорижий валюта маблағлари тақдим қилинган тақдирда амалга оширилар эди. Бу ҳолат мижозлар учун муайян қийинчиликларни туғдирган.
Мижозларнинг истак ва таклифлари ҳамда бугунги кун талабларини инобатга олган ҳолда Ўзсаноатқурилишбанк тизимида халқаро пул ўтказмалари тизимидан фойдаланиш қоидалари янада соддалаштирилди ва қўшимча қулайликлар яратилди.
Айни вақтда халқаро пул ўтказмалари тизимида максимал даражада қулай шароитлар яратилди, жумладан, нақд ва нақдсиз пул маблағларини омонат ҳисоб рақами ёки пластик карточкага тушириш орқали ҳеч қандай тўсқинликсиз олиш ва жўнатиш имконияти жорий этилди.
“Ўзсаноатқурилишбанк” тизимида Халқаро пул ўтказмалари тизими орқали ўз маблағингизни хоҳишингизга қараб қуйидаги талаблар асосида жўнатишингиз ва олишингиз мумкин
Халқаро пул ўтказмалари тизими орқали келган маблағни олиш турлари:
- Нақд чет эл валютасида;
- Нақдсиз кўринишдаги чет эл валютасида, яъни мижоз номига очилган чет эл валюта омонат ҳисоб рақамига ёки унинг номига очилган чет эл валютадаги халқаро пластик картасига ўтказиб берилиши;
- Нақд миллий валютасида;
- Нақдсиз кўринишдаги миллий валютада, яъни мижоз номига очилган миллий валюта омонат ҳисоб рақамига ёки унинг номига очилган миллий валютадаги пластик картасига ўтказиб берилади.
Халқаро пул ўтказмалари тизими орқали маблағни жўнатиш турлари:
- Нақд чет эл валютасини топшириш орқали;
- Нақдсиз кўринишдаги чет эл валютасида, яъни мижоз номига очилган чет эл валюта омонат ҳисоб рақамидан ёки унинг номига очилган чет эл валютадаги халқаро пластик картасидан маблағлар ечиб олиниб жўнатиш;
- Нақд миллий валютасида (конвертация);
- Мижоз номига очилган миллий валюта омонат ҳисоб рақамидан ёки унинг номига очилган миллий валютадаги пластик картасидан (конвертация)
ЎЗСАНОАТҚУРИЛИШБАНК ЎЗ МИЖОЗЛАРИНИ ЮКСАК ҚАДРЛАЙДИ ВА СИЗ УЧУН ЯНАДА ҚУЛАЙ ҲАМДА ЗАМОНАВИЙ ХИЗМАТЛАРНИ ЖОРИЙ ҚИЛИШДА ДАВОМ ЭТАДИ!
Қўшимча маълумотларни Банкнинг исталган филиалидан, (0371) 120-45-38 телефон рақамидан ёки қуйидаги электрон манзилдан олишингиз мумкин:
Веб-сайт: www.uzpsb.uz;
Telegram: https://t.me/UzSQB;
Facebook: https://www.facebook.com/uzpsb;
“UZPSB Mobile”: http://goo.gl/rpgHor (Android дастури учун), https://goo.gl/LWUwHx (IOS дастури учун).
Филиаллар рўйхати: http://uzpsb.uz/uz/node/2260
Тариф: http://www.uzpsb.uz/uz/jismoniy-shaxslar-uchun/pul-otkazmalari
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
21:32 / 01.05.2026
Аҳоли даромадларининг ошиши секинлашди. Пойтахт ва ҳудудлар ўртасидаги тафовут янада катталашган
13:45 / 24.04.2026
Биринчи чоракда Ўзбекистонга юборилган пул ўтказмалари 13 фоизга ошди
17:45 / 31.03.2026
Қайси иловалар орқали фоизсиз пул ўтказмаларини амалга ошириш мумкин?
14:51 / 31.03.2026