Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қуролли Кучлар академиясида АҚШ генерали бошчилигида делегация кутиб олинди
Ўзбекистон Қуролли Кучлари академиясида Америка Қўшма Штатлари Мудофаа вазирлиги Марказий қўмондонлиги қўшинлари қўмондони генерал Жеффер Харриган бошчилигидаги ҳарбий делегация кутиб олинди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
АҚШ ҳарбий мутахассислари иштирокида «Профилактик тиббиёт бўйича ахборот алмашинуви» мавзусида семинар ташкил қилинди. Унда ҳарбий-тиббиёт йўналишида таҳсил олаётган курсантлар, ҳарбий шифокорлар иштирок этди.
– Бу тадбирни ҳарбий-тиббий таълим соҳасидаги ахборот алмашинуви, десак тўғрироқ бўлади, – дейди Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги ҳарбий-тиббиёт факультети бошлиғи, тиббий хизмат полковниги Жаҳонгир Сабиров. – Албатта, мазкур семинар машғулотларида янгиликлар ҳам кўп бўлди. Айниқса, инновацион технологиялар соҳасидаги айрим янгиликларни таълим тизимига татбиқ этсак арзийди. Келажакда бундай тадбирларга кўпроқ хорижий экспертлар жалб қилинса, машғулотлар самарадорлиги янада ошади деб ҳисоблайман.
АҚШ ҳарбий мутахассислари бу борада инновацион технологиялардан фойдаланиб, тезкор ва самарали натижалар қўлга киритиш мумкинлигини намойиш қилдилар.
Мартабали меҳмон академия тарихи музейида бўлди. Ўқув хоналарини кўздан кечирди, ахборот-ресурс маркази, курсантларнинг яшаш шароитлари билан танишди.
Генерал Харриган бундан кейин ҳам икки томонлама ҳамкорлик алоқалари ривожига умид билдириб, юртимизга ташрифидан мамнунлигини изҳор қилди.
Мавзуга оид
11:18
Сунъий интеллект энди шунчаки технология эмас, у стратегик қурол
00:49
Трамп Эрон билан келишув 14 июн куни имзоланишини маълум қилди
23:44 / 13.06.2026
Туркияда қўлга олинган халқаро қидирувдаги икки шахс Ўзбекистонга қайтарилди
11:20 / 13.06.2026