Жаҳон | 16:33 / 21.02.2018
6666
1 дақиқада ўқилади

Жеймс Бонд ҳақидаги фильмни қайси режиссёр суратга олиши тахмин қилинди

Фото: Danjaq

ОАВ, жумладан Variety журнали бондиананинг режиссёрлик ўриндиғидан жой олишга асосий номзод бўлган янги ижодкор номини маълум қилди.

Иддао этилишича, бу Дэнни Бойл – «Оскар» мукофот лауреати, «Игнада», «Харобалардан чиққан миллионер» ва «Стив Жобс» картиналари муаллифи.

Манбалар сўзига кўра, саҳналаштирувчи расмий таклифни ҳозирча олмаган, бироқ унинг номи даъвогарлар рўйхатида юқори ўринларда турибди.

Фото: Reuters

Бойл агент 007 Жеймс Бонд ҳақидаги фильмни суратга олишни доимо орзу қилган. Айни дамда у Working Title учун лойиҳа устида ишламоқда, бироқ актёрлар таркиби ҳозирча йўқ, у бу ишни ортга суриши ҳам мумкин экани айтиляпти.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Жеймс Бонд ролини янги фильмда ким ижро этиши маълум бўлганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид