Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жеймс Бонд ҳақидаги фильм премьераси Nokia смартфони сабабли кечиктирилди
Британ жосуси 007 ҳақидаги янги фильмнинг премьераси унда суратга олинган Nokia смартфонлари эскириб қолгани сабабли учинчи марта кўчирилди. Бу ҳақда The Sun нашри манбаларга таяниб хабар берди.
Nokia компанияси 2019 йил баҳорида экранларга чиқиши керак бўлган фильмнинг реклама ҳамкорларидан бири ҳисобланади. Бондиананинг “Ўлишнинг мавриди эмас” (No Time to Die) деб номланган янги қисмида жосус Жеймс Бонд Nokia 8.3 5G смартфонидан фойдаланади.
Бироқ фильм премьераси дастлаб режиссёр билан муаммо, кейинроқ 2020 йилда пандемия сабабли икки марта кўчирилган. Яқинда эса унинг 2021 йил октябрига кўчирилиши ҳақида эълон қилинди. Бунга фин компаниясининг фильмдаги смартфони эскириб қолгани туфайли у акс этган саҳналарнинг Nokia’нинг янги гаджетлари билан бошқатдан суратга олинишини истагани сабаб бўлган.
Мавзуга оид
18:13 / 10.06.2026
Смартфонни қувватлашдаги асосий хатолик айтилди
17:37 / 09.06.2026
Афғонистонда давлат хизматчиларига смартфондан фойдаланиш тақиқланди
21:33 / 25.04.2026
Смартфонда энергия тежаш режимини қачон ёқиш керак?
18:01 / 15.04.2026