Қашқадарёда қўлбола иссиқхоналар билан президентга кўзбўямачилик қилинди
Қашқадарё вилоятига сафар қилаётган KUN.UZ сайти ижодий гуруҳи ноодатий манзараларга гувоҳ бўлишди. Вилоятда бир кунлик иссиқхоналар билан президентга кўзбўямачилик қилинган.

Сайт таҳририятига қашқадарёликлар томонидан вилоятдаги йўллар ёқаларида президент ташрифи арафасида вақтинчалик иссиқхоналар қурилгани, энди бу «иссиқхоналар» қаровсиз ётгани ҳақида хабар беришганди.
Ижодий гуруҳ шундай тут новдалари ва целлофандан қурилган қўлбола иссиқхоналардан бирини бориб кўрди ва мурожаатдаги маълумотлар тасдиқланди - хўжакўрсинга, шу билан бирга вақт, маблағ ва куч сарфлаб барпо қилинган иссиқхоналарда лимон кўчатлари қовжирай бошлаган.
Қайд этиш керакки, вилоят бўйлаб бундай иссиқхоналар бир қанча жойда қурилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 28-29 январь кунларида Қашқадарё вилоятида бўлганди.
Мавзуга оид

17:29 / 05.06.2025
Қашқадарёдаги «Лангар ота» масжиди АҚШ элчихонаси маблағлари ҳисобидан қайта таъмирланди

20:10 / 03.06.2025
Қашқадарёда 74 та қоидабузарлик қилган ҳайдовчи ушланди

18:46 / 31.05.2025
Қашқадарёдаги боғчада 2 ёшли қиз ариққа чўкиб ҳалок бўлди

16:22 / 31.05.2025