Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманганлик ўсмир ўз синглисини пичоқлаб қўйди
Наманган шаҳридаги “Маданий маориф” маҳалласи, 1-ўтиш йўли, Чортоқ кўчасида яшовчи 2000 йилда туғилган, савдо ва маиший хизмат касб-ҳунар коллежида таҳсил олаётган И. У. икки ёш кичик синглиси, 16-умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси Н. У. ни пичоқлаб қўйди. Бу ҳақда KUN.UZ’нинг вилоятдаги мухбирига маҳалла фуқаролар йиғини фаолларидан бири хабар берди.
Маълум бўлишича, мазкур ҳолат 2018 йил 20 февраль куни тушлик пайтида ака-сингилнинг яшаш хонадонида юз берган. 16 баҳорни қарши олмаган қиз воқеа жойида вафот этди. Манбанинг айтишига қараганда, ака ўз синглисининг мактабдаги синфдош дўстлари билан телефонда сурат тушишидан қаттиқ қизғанган ва бу ҳолат мазкур фожианинг келиб чиқишига сабаб бўлган.
Айни вақтда ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан суриштирув-тергов ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
20:20 / 23.06.2026
Шавкат Мирзиёев Наманган халқаро гуллар фестивалининг меҳмони бўлди
17:48 / 23.06.2026
Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятини ривожлантириш бўйича муҳим топшириқлар берди
14:38 / 23.06.2026
Наманганда сунъий интеллект соҳасидаги лойиҳалар тақдим этилди
13:53 / 23.06.2026