Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саакашвили тез орада Украинага қайтишга ваъда берди
Украинадан чиқариб юборилган сиёсатчи Михаил Саакашвили тез орада яна у ерга қайтишга ваъда берди. У бу ҳақда фейсбукда ёзди.
21 февралда Украина давлат чегара хизмати Саакашвилига Украинага 2021 йил февралигача киришни тақиқлаб қўйди.
“Мен ёки менсиз бу ҳокимиятнинг якуни келди, мен эса тез орада – уч йилдан анча, анча олдинроқ уйимга – Украинага қайтаман”, деб ёзган Саакашвили.
Унинг айтишича, у “ўзгаришлар йўқлигидан, ҳукуматнинг ёппасига ёлғончилиги ва ўғрилигидан норози бўлган миллионлаб украиналиклардан бор-йўғи биридир”.
Айни вақтда Саакашвили Нидерландиядан қўним топган.