Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркманистон президенти Бердимуҳамедов баҳорда Тошкентга ташриф буюради
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов шу йилнинг баҳорида Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келади. Бу ҳақда Туркманистоннинг Тошкентдаги элчиси Шири Шириев маълум қилган.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирда томонлар Мирзиёев ва Бердимуҳамедовнинг учрашувига фаол тайёргарлик кўрмоқда. Музокаралар доирасида кўплаб масалалар кўтарилади.
«Бу йил биз президентимиз Ўзбекистонга давлат ташрифи билан боришини кутмоқдамиз. Ташриф чоғида кўплаб масалалар ҳал этилади. Ҳозирча кун тартиби номаълум, бироқ биз тайёрланяпмиз. Ташрифнинг аниқ санасини айтиб ўтолмайман, лекин дипломатик каналлар орқали ишламоқдамиз. Эҳтимол, бу баҳорда бўлади», - дея айтиб ўтган дипломат.
Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов сўнгги марта ўтган йилнинг сентябрь ойида Ашхободда учрашган.
Мавзуга оид
21:45 / 30.05.2026
Туркманистонда май ойи учун энг иссиқ рекорд ҳарорат янгиланди
08:53 / 23.03.2026
Тошкент ва Ашхобод ўртасида иқтисодий ҳамкорлик кучайтирилади
16:34 / 20.03.2026
Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари бир-бирларини табрикладилар
20:29 / 02.03.2026