Ўзбекистон | 19:36 / 24.02.2018
18626
1 дақиқада ўқилади

Ахборот технологиялари вазирига янги ўринбосар тайинланди

Фото: UzReport

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг қарори билан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирига янги ўринбосар тайинланди.

Эндиликда Қаҳрамон Анваржонович Йўлдошев Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг ўринбосари сифатида иш бошлади.

Эслатиб ўтамиз, 20 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси Азим Исроилович Аҳмедхўжаев Ахборот технологиялари вазирлигига раҳбар этиб тайинлангани, шу вақтгача вазирлик раҳбари вазифасини бажарувчи бўлиб ишлаб келган Шерзод Шерматов Инновацион ривожланиш вазирлиги раҳбарига ўринбосар бўлгани хабар қилинганди.