Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Насри футболдан бир йилга четлатилди
Франциялик яримҳимоячи Самир Насри антидопинг қоидаларини бузгани учун, УЕФА интизом қўмитаси томонидан бир йилга дисквалификация қилинди, деб хабар бермоқда Marca.
Футболчи 2016 йилда, Лос-Анжелесдаги DripDoctors клиникасида витаминлар терапияси асосида даволанган. Бу эса допинг изларини яширишга ёрдам беради.
Энди эркин агент мақомига эга бўлган 30 ёшли футболчи «Лас-Пальмас» клуби билан шартнома имзолаш ҳуқуқидан ҳам маҳрум бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Самир Насри фаолияти давомида «Марсель», «Арсенал», «Манчестер Сити», «Севилья» ва «Антальяспор» клубларида ўйнаган.
Мавзуга оид
20:06 / 03.07.2026
Жаҳон чемпионатида бир нечта футболчи допинг билан қўлга тушди
17:53 / 14.11.2025
Олимпиада чемпиони Лазизбек Муллажонов допинг туфайли 3 йилга четлатилди
21:35 / 03.10.2025
Рамазон Темиров бир йилга дисквалификация қилинди
20:54 / 08.08.2025