Жаҳон | 16:54 / 24.02.2018
5782
2 дақиқада ўқилади

Украина Нидерландиядан Саакашвилининг овози намуналарини сўради 

Фото: РИА "Новости"

Украина Бош прокуратураси Нидерландия ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига халқаро-ҳуқуқий мурожаатнома юборди, унда Грузия собиқ президенти ва Одесса области собиқ губернатори Михаил Саакашвилидан овози намуналарини олиш сўралган. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар қилмоқда.

«Биз неча кун муқаддам биз Ҳолландияга халқаро-ҳуқуқий мурожаатнома юбордик, унинг доирасида Нидерландия ҳукуматига Саакашвилидан овози намуналарини олиш таклиф этилмоқда», - дея айтиб ўтди Украина бош прокурори ўринбосари Евгений Енин.

Ениннинг қўшимча қилишича, Нидерландия томони бу мурожаатни мустақил равишда амалга ошириши керак.

Агарда Саакашвили овози намуналарини беришдан бош тортса, «бу Саакашвилининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорлик қилишга тайёр экани ҳақидаги сохта баёнотларини яна бир бор рад этади», дея таъкидлаб ўтган Енин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Михаил Саакашвили ўзини Киев аэропортига олиб кетишаётганида отиб ўлдириш билан таҳдид қилишгани ҳақида маълум қилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид