Ўзбекистон | 17:33 / 24.02.2018
31547
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда «ақлли қишлоқ»лар пайдо бўлади

Фото: ЎзА

2018 йилнинг учинчи чорагида мамлакатда “ақлли қишлоқ” (smart village) лойиҳаси синов тарзда амалга оширилиши мумкин, деб ёзмоқда Norma.

Президентнинг “Ҳудудларда ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантиришни тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш тизими порталида умумий муҳокама учун жойлаштирилган бўлиб, унда шундай лойиҳа хусусида сўз боради.

“Ақлли қишлоқ” муқобил манбалардан фойдаланган ҳолда ўзини тўлалигича энергия билан таъминлайдиган уйлардан иборат бўлади. Уйлар шамол генераторлари, фотоэлектр панеллари, термонасослар ва бошқа ускуналар билан жиҳозланади.

“Ақлли қишлоқ” концепцияси, шунингдек, қишлоқ хўжалиги соҳасига замонавий рақамли технологияларни фаол татбиқ этишни ҳам кўзда тутади.

Ҳужжатда “Ақлли қишлоқ” лойиҳасини Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси ва маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши таклиф этилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид