Спорт | 08:50 / 25.02.2018
11115
2 дақиқада ўқилади

«Барселона» «Жирона»ни иложсиз қолдирди

«Барселона» Испания чемпионатининг 25-турида Каталониянинг бошқа бир жамоаси «Жирона» устидан йирик ғалабага эришди. Барселонадаги «Камп Ноу» стадионида кечган учрашув майдон эгаларининг 6:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Кўк-анорранлилар сафида Луис Суарес ҳет-трик расмийлаштирди, Лионель Месси ўз ҳисобига дубль ёзиб қўйди, яна бир гол Филиппе Коутиньо номига ёзилди. Суарес иккита голга ассистентлик ҳам қилди, Месси, Коутиньо ва Усмон Дембеле ҳисобида биттадан ассист. «Жирона»нинг ягона жавоб голи Кристиан Португес томонидан урилди.

Эндиликда «Барселона» очколари сонини 65тага етказган ҳолда Примера турнир жадвалида пешқадамликни давом эттирмоқда, «Жирона» 34 очкоси билан тўққизинчи поғонадан жой олган.

Испания чемпионати
25-тур

Барселона – Жирона 6:1
 (4:1, 2:0)
Голлар: 0:1 – 3 Порту, 1:1 – 5 Суарес, 2:1 – 30 Месси, 3:1 – 36 Месси, 4:1 – 44 Суарес, 5:1 – 66 Коутиньо, 6:1 – 76 Суарес.
Барселона – тер Стеген, Нелсон Семеду, Пике (Вермален, 64), Умтити, Альба, Дембеле, Ракитич (Серджи Роберто, 77), Бускетс (Паулиньо, 69), Коутиньо, Месси, Суарес.
Жирона – Буну, Рамальо, Эспиноса, Хуанпе, Маффео, Понс, Гранель, Адай (Планас, 46), Порту (Дуглас Луис, 70), Гарсия (Алейш Гарсия, 63), Лосано.
Огоҳлантиришлар: Хуанпе (62), Альба (87).

25-тур ўйинлари

Турнир жадвалидаги ҳолат

Мавзуга оид