10:52 / 25.02.2018
23211

Иккита каркидон олишуви видеода қайд қилинди

Жанубий Африкада иккита каркидоннинг ҳудуд учун олишуви видеода қайд қилинди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар бермоқда.  

Воқеа Африкадаги энг қадимий Хлухлуве-Умфолози қўриқхонасида юз берган. Видеода иккита каркидон ҳудуд учун талашиб, тумшуғидаги шохини қўллаган ҳолда бир-бирига жиддий жароҳатлар етказишга ҳаракат қилаётганини кўриш мумкин. 

Видеони суратга олган гид Тим Брауннинг айтишича, каркидонлар ўртасида бундай олишувлар камдан-кам юз берса-да, бироқ жуда шафқатсиз кечади. Унинг айтишича, бундай олишувлар каркидонлар ўлчами бўйича мос бўлса, ҳалокатли якунланиши мумкин.

Top