Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
BRICS таркибига яна 6 та давлат қўшилади
Аргентина, Миср, Эрон, БАА, Саудия Арабистони ва Эфиопия 2024 йилда BRICS таркибига киради.
BRICS мамлакатлари етакчилари Аргентина, Миср, Эрон, Эфиопия, Бирлашган Араб Амирликлари ва Саудия Арабистонини ташкилотга тўлақонли аъзо бўлиш учун таклиф қилишга рози бўлди. Бу ҳақда Жанубий Африка Республикаси президенти Сирил Рамафоса Йоҳаннесбургдаги BRICS саммитида айтиб ўтди.
Унга кўра, 2024 йилдан бошлаб BRICS таркибига 6 та янги давлат киради. Бироқ, ташкилотнинг кенгайиши бу билан чекланиб қолмайди.
BRICS (Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой, Жанубий Африка сўзларининг инглизча қисқартмаси) давлатлараро ассоциация бўлиб, беш мамлакат: Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой ва Жанубий Африкани ўз ичига олган.
Ташкилот 2006 йил июнь ойида Санкт-Петербург иқтисодий форуми доирасида иқтисодий ва маданий ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида ташкил этилган.
Ҳозирги босқичда BRICS мамлакатлари дунё аҳолисининг 40 фоизини, жаҳон иқтисодиётининг 25 фоизини қамраб олади.
Мавзуга оид
22:15 / 04.12.2025
BRICS ягона валютасини жорий этишга шошилишдан маъно йўқ – Путин
10:41 / 28.11.2025
Вашингтон–Претория можароси: Трамп ЖАРни G20 Майами саммитидан четлатмоқчи
23:14 / 16.07.2025
АҚШ хавотирда: BRICS Ғарб гегемониясини йиқитадими?
14:41 / 07.07.2025