11:40 / 25.02.2018
10371

Мексика президенти Трамп сабабли АҚШга сафарини бекор қилди   

Фото: Getty Images

Мексика президенти Энрике Пенья Ньето АҚШ президенти Дональд Трамп билан телефон орқали мулоқотдан кейин АҚШга сафарини бекор қилди. Бу ҳақда ўз манбаларига иқтибос келтирган ҳолда Washington Post хабар берди. 

Нашр маълумотларига кўра, 50 дақиқалик мулоқот давомида икки давлат раҳбари Мексика билан чегарада девор қурилишини муҳокама қилишган, бироқ улардан бирортаси бошқасига ён босишни истамаган. Таъкидланишича, Трамп суҳбат чоғида “сабри чидамай”, Мексика президентининг девор қурилиши бўйича позициясини қабул қилмаган.     

Январда Оқ уй аппарати Жон Келли девор қурилиши АҚШга 20 млрд долларга айланишини маълум қилганди. 

 

Top