Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Видео: Тошкент Ислом маданияти маркази учун лойиҳа
Тошкент шаҳрида қад ростлаши кутилаётган Тошкент Ислом маданияти маркази учун тайёрланган лойиҳалардан бири тақдим этилди.
Архитекторлар Шерали Жалилов ва Улуғбек Умаржонов томонидан ишлаб чиқилган мазкур лойиҳага кўра иншоот Олмазор туманида қад кўтариши кўзда тутилган. Лойиҳага кўра, марказ биноси Қорасарой кўчасида, Ҳазрати Имом масжиди ёнига жойлашади.
Таклиф этилган лойиҳа ҳали тасдиқланмаган. Лойиҳанинг қиймати ҳақида ҳозирча маълумотлар берилмаган. Иншоот жойлашадиган ер ҳудудида ҳозирда эски турар-жойлар мавжуд бўлиб, шаҳар ва туман ҳокимлиги бу ерда истиқомат қиладиган 220та хонадонга бошқа ҳудуддан уй-жой ажратиш шарти билан жисмонан ва маънан эскирган уйларни бузиб мажмуанинг қурилишини бошлаши кўзда тутилган.

2017 йилнинг 15 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида ўтказилган йиғилишда Ўзбекистонда Ислом маданияти маркази ташкил этилиши ҳақида гапирган эди.
23 июнь куни Шавкат Мирзиёевнинг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Ўзбекистондаги Ислом маданияти марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади.

Август ойида Вазирлар Маҳкамасининг 2.08.2017 йилдаги 572-сонли «Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Ўзбекистонда Ислом маданияти маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори эълон қилинди.
Ислом маданияти маркази бинолари қурилишига Алишер Усмонов ҳомийлик қилади.

Мавзуга оид
13:37 / 02.06.2026
Кимё саноатида 2,8 млрд долларлик лойиҳалар амалга оширилади
20:39 / 11.04.2026
Хонандалар тўлаган солиқлар кескин камайгани маълум бўлди
07:33 / 21.02.2026
Келажак шакли: Хитойда 2026 йилда битадиган 12 йирик лойиҳа
14:39 / 11.10.2025