Спорт | 19:10 / 26.02.2018
17274
2 дақиқада ўқилади

Шаҳобиддин Зоиров олимпиада чемпионлигидан сўнг кўринмай қолганига изоҳ берди

Фото: Ўзбекистон Бокс Федерацияси

WSB йўналишида мусобақаларда иштирок этаётган «Uzbek Tigers» жамоаси аъзоси Шаҳобиддин Зоиров Кубанинг «Cuba Domadores» жамоасига қарши бўлиб ўтадиган бокс кечаси олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

— Олимпиададан сўнг маълум муддат кўринмай қолишимга сабаб бу вазнимни ўзгартиришим бўлди. -52 кгдан -56 кг вазн тоифасига ўтишимга тўғри келди. Янги вазнга мослашиб формамни тиклаш учун бироз кўпроқ вақт кетди. Шунга мусобақаларда иштирок эта олмадим.

—Энг жиддий рақиб сизники дейиш мумкин. Икки карра олимпиада чемпиони...
— Менга ким билан рингга чиқишнинг умуман фарқи йўқ. Икки карра олимпиада чемпиони бўладими уч каррами, ёки оддий боксчи бўладими, ажратиб ўтирмайман. Рингга чиқиб ўз ишимни қилсам, исталган рақибни юта олишим мумкин деб ўйлайман. Унақа рақибдан чўчиш, руҳан синиб қолиш менга бегона. Унинг ҳам худди менга ва бошқаларга ўхшагандек иккита қўли, иккита оёғи бор. Ундан кучсизроқман деб ўйламайман.

— Бокс бўладиган саройнинг кичкина экани, мухлислар кам бўлиши кўп гапирилмоқда. Бу эртанги жангларга таъсир қилиши мумкин деб ўйлайсизми?
— Албатта мухлисларнинг қўллаб-қувватлаб турганда жанг қилиш яхши. Лекин бошқа томондан мухлисларни қўллаб-қувватлашидан кўпроқ босим остига тушиб қолиш ҳам мумкин. Эртага асосий эътиборни кўпроқ бўладиган жангларга қаратиб, ғалаба қилсак барча мухлислар хурсанд бўлишади, дея гапириб ўтди Шаҳобиддин Зоиров KUN.UZ мухбири билан суҳбат давомида.

Azamat Murodov
Тайёрлаган Azamat Murodov
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид