Жамият | 13:03 / 26.02.2018
12277
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда 21 ёшли йигит танишини пневматик милтиқдан отиб қўйди

Фото: KUN.UZ

Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида кўнгилсиз воқеа юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.

Қайд этилишича, 8 февраль куни соат 21.00ларда Тутзор берк кўчасида яшовчи, 1997 йилда туғилган С.Ғ. уйи олдида “LION brend” русумли пневматик милтиғининг ичида ўқи йўқ деб ўйлаб тепкисини босган вақтида ўқ отилиб кетиб таниши, шу кўчада яшовчи К.Т.нинг юзига тегиб, жароҳат олиб касалхонага ётқизилган.

Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид