Жаҳон | 23:00 / 27.02.2018
13568
1 дақиқада ўқилади

АҚШ 5 та давлатда ИШИДга қарши санкциялар киритди

Фото: Jacquelyn Martin

АҚШ молия вазирлиги 5 та давлатда ИШИД террорчилик гуруҳининг бўлимларига қарши санкциялар киритди. Бу ҳақда вазирлик сайтида маълум қилинган.

Санкциялар остига ИШИДнинг Бангладеш, Миср, Сомали, Тунис, Филиппин ҳамда Ғарбий Африкадаги бўлимлари тушган.

Вазирликда таъкидланишича, Нигерия ва Сомалидан икки юридик шахсга нисбатан ҳам санкциялар киритилган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид