Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда болалар спортидаги жинсий зўравонлик бўйича суриштирув бошланди
АҚШ таълим вазири Бетси Девоснинг маълум қилишича, ташкилот Мичиган штати Университети маъмуриятига нисбатан ўз суриштирувини бошлади. Бу ерда гимнастика бўйича АҚШ терма жамоаси собиқ шифокори, спортчи қизларга жинсий шилқимлик қилишда айбланаётган Ларри Нассар аввал ишлаган.
The Wall Street Journal маълумотига кўра, АҚШ Таълим вазирлиги нега университет ходимлари зўравонлик ва шилқимлик ҳақида илк шикоятлар пайдо бўлганидан сўнг тегишли чора-тадбирларни кўрмаганини аниқлаш ниятида.
«Биз Мичиган штати Университети маъмурияти талаба қизларни жинсий шилқимликдан ҳимоя этиш бўйича ўз хатти-ҳаракатларини батафсил тушунтириб беришига умид қилмоқдамиз», - дея айтиб ўтди Девос.
Эслатиб ўтамиз, Нассар спортчи қизларга шилқимлик қилгани учун 125 йилга озодликдан маҳрум этилди.
Мавзуга оид
20:35 / 09.07.2026
АҚШ–Эрон эскалацияси сулҳ тугаганини англатадими?
17:51 / 09.07.2026
Зўравонликдан жабрланганларга бошпана муддати 30 кундан 6 ойгача узайтирилади
17:37 / 09.07.2026
Болага зўравонлик қилган тарбиячига боғчада ишлаш 1 йилга тақиқланиши мумкин
10:20 / 09.07.2026