Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хоразмга янги прокурор тайинланди
Фото: UzNews
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2018 йил 27 февралдаги буйруғига мувофиқ Жаҳонгир Жўраевич Хатамов Хоразм вилояти прокурори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда прокуратура расмий сайтида маълум қилинган.
Жаҳонгир Хатамов бунгача Тошкент шаҳри прокурори ўринбосари бўлган (2017−2018), ундан аввалроқ Жиззах вилояти прокурорига биринчи ўринбосар бўлиб ишлаган (2016−2017).
У янги лавозимда бироз аввалроқ Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятлар ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти бошлиғи лавозимига ўтказилган Акмалхўжа Юсупович Мавлонов ўрнини эгаллади. Акмалхўжа Мавлонов 2017 йилнинг 6 октябрида Хоразм вилоятига прокурор бўлганди.
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва «Прокуратура тўғрисида»ги Қонунига асосан прокурорлар 5 йил муддатга тайинланади ва улар бир вақтнинг ўзида вилоят прокуратура ҳайъати раиси этиб тасдиқланади.
Мавзуга оид
21:48 / 03.03.2026
Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятидаги ислоҳотлар натижадорлиги юзасидан йиғилиш ўтказди
15:21 / 02.03.2026
Қорақалпоғистон ва Хоразмда табиий газ учун иситиш мавсуми базавий меъёри 15 мартгача узайтирилди
19:00 / 17.02.2026
Хоразмда янги таълим маркази: Осиё халқаро университети талабаларга қандай имкониятлар тақдим этади?
09:42 / 29.01.2026