Жамият | 09:13 / 01.03.2018
17716
1 дақиқада ўқилади

Чилонзорда пичоқбозлик юз берди

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида жиноят юз берди, деб хабар қилмоқда ИИВ ахборот хизмати.

Қайд этилишича, Чилонзор туманида 10 февраль соат 00.05ларда яшаш ва ишлаш жойини тайини бўлмаган, 1976 йилда туғилган Т.Д. маст ҳолда Чорбоғ кўчасида яшовчи таниши, Т.Н.нинг уйида ўзаро жанжал оқибатида уни қорин, чап қўли ва чап елкасига пичоқ билан уриб жароҳат етказган. 

Натижада Т.Н. касалхонага ётқизилган. Т.Д. қўлга олинган.

Мавзуга оид