Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
"Эзгулик патрули"да аёллар ҳам фаолият юритадиган бўлди
Жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлашнинг янги усулларини жорий этиш мақсадида "Эзгулик патрули" махсус гуруҳларида эркаклар билан бир қаторда аёллар ҳам фаолият юритади. Халқаро Пресс-клубда Туризмни ривожлантириш масалаларига бағишлаб ўтказилган тадбирда шу ҳақида маълум қилинди.
"Эзгулик патрули" махсус гуруҳи ички ишлар органларини аҳолига ўз вақтида ва сифатли ёрдам кўрсатадиган профессионал тузилмага айлантириш, республиканинг Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Қарши, Шаҳрисабз ва Хива шаҳарларининг фуқаролар гавжум жойларда ҳамда маданий мерос объектларида патруль-пост хизматини ўташнинг янги услуби сифатида фаолият олиб бормоқда.
Махсус гуруҳ ўз фаолияти доирасида кўчалар, майдонлар, хиёбонлар, истироҳат боғлари, вокзаллар, аэропортлар ва бошқа жамоат жойларида, шунингдек оммавий тадбирлар ўтказиш объектларида жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш фаолиятини амалга оширади.
Патруль ходимлари сафи эркак ходимлар билан бирга аёллар билан ҳам тўлдирилиши аёллар билан боғлик нохуш ва ноқулай вазиятларни бартараф этиш имконини беради.
Бундан ташқари, ушбу патруль хизматчиларига ночор аҳволда қолган, ёрдамга муҳтож фуқароларга биринчи тиббий ёки бошқа турдаги ёрдам кўрсатиш каби вазифалар юклатилган. Шунингдек улар рус ва инглиз тилларида эркин сўзлаша олиши кераклиги таъкидланди.
Мавзуга оид
10:26 / 03.07.2024
Ўзбекистонда 6 ойда қанча оила яраштирилгани маълум қилинди
16:50 / 24.06.2024
Сенат раиси “Раҳбар аёллар мактаби” тингловчилари билан учрашди
10:42 / 02.06.2024
Хотин-қизларни энг кўп ишга олган 10 та корхона маълум қилинди
20:21 / 23.05.2024