Жаҳон | 00:17 / 01.03.2018
13479
2 дақиқада ўқилади

ХКС экипажи Ерга қайтди (фото)

Ичида уч нафар фазогир бўлган «Союз МС-06» транспорт космик кемасининг туширилувчи капсуласи Ерга муваффақиятли қўнди, деб хабар бермоқда РИА «Новости». Қозоғистондаги чўлга фазогир Александр Мисуркин ва америкалик астронавтлар Марк Ванде Хай ҳамда Жо Акаба қўнган. Экипаж Халқаро космик станцияда 168 сутка бўлган. Станцияда россиялик Антон Шкаплеров, америкалик Скотт Тингл ва япониялик Норишиге Канаи қолган. Хабар қилинишича, капсула Қозоғистондаги Жезқозон шаҳридан 146 километр жануби-шарққа қўнди. Капсуладан фазогирларни эвакуация қилиш муваффақиятли ўтди. 

Фазогирлар Мисуркин ва Шкаплеров 3 февраль куни россияликлар ўртасида очиқ фазода иш давомийлиги бўйича янги рекорд ўрнатди. Улар фазода ҳаммаси бўлиб 8 соату 13 дақиқа бўлишди.

Фото: ТАСС

«Союз МС-06» транспорт космик кемасининг туширилувчи капсуласи қўниш вақти

Фото: ТАСС

«Союз МС-06» транспорт космик кемасининг туширилувчи капсуласи қўнаётган пайти

Фото: ТАСС

Қидирув-қутқарув кучлари мутахассислари «Союз МС-06» транспорт космик кемасининг туширилувчи капсуласи қўнган ерда

Фото: ТАСС

NASA астронавти Жозеф Акаба 

Фото: РИА "Новости"

NASA астронавти Марк Ванде Хай

Фото: ТАСС

NASA астронавти Марк Ванде Хайнинг қўли

Фото: РИА "Новости"

Ишчилар «Союз МС-06» транспорт космик кемасининг туширилувчи капсуласи қўнган ерда

Фото: РИА "Новости"

Роскосмос фазогири Александр Мисуркин (марказда)

Фото: РИА "Новости"

Роскосмос фазогири Александр Мисуркин ва NASA астронавти Марк Ванде Хай (ўнгда) қозоқ миллий кийимларида

Фото: РИА "Новости"

NASA астронавти Марк Ванде Хай қозоқ миллий кийимида

Мавзуга оид