Спорт | 20:20 / 01.03.2018
36360
2 дақиқада ўқилади

Россиялик Олимпия чемпионларига ваъда қилинган BMW берилмади  

Фото: Григорий Сысоев / РИА Новости

Пёнгчангдаги Олимпиадада олтин медаллар қўлга киритган россиялик спортчилар совғага ваъда қилинган BMW моделини олишмади. Бу ҳақда Россия фигурали учиш федерацияси президенти Александр Горшков маълум қилди.    

Маълум қилинишича, россиялик Олимпия чемпионларига BMW X6, кумуш медаллар соҳибларига X5 ва бронза медаллар соҳибларига X4 моделлари берилиши режалаштирилган бўлган.

“Аслида улар X5 ва X4 олдилар. X6’ни кўрмадим”, деб айтган Горшков.

Олимпиадада аёллар ўртасида фигурали учиш бўйича олтин медални қўлга киритган Алина Загитова ҳам BMW X5 машинаси калитини олганини тасдиқлаган.

Олимпиадада медаллар қўлга киритган россиялик спортчиларга машиналар бериш анъанаси 2006 йилда бошланган. 2016 йилги ёзги Олимпиададан кейин чемпионларга BMW X6, кумуш медалчиларга X4 ва бронза медалчиларга X3 машиналари берилган. Сочидаги Олимпиада совриндорларига GL, ML ва GLK моделидаги Mercedes йўлтанламаслари совға қилинган. Олимпиада совриндорлари шунингдек федерал ҳукуматдан пул мукофотлари оладилар. Унинг қиймати 4 млн рублгача етади. 

Пёнгчангдаги Олимпиадада Россия терма жамоаси 17 та: 2 та олтин, 6 та кумуш ва 9 та бронза медаль қўлга киритди. Олимпиадада Россия хоккей жамоаси ғалабаси ҳисобга олинган ҳолда, ҳаммаси бўлиб 46 спортчига машиналар тақдим қилинди.    

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид