14:40 / 01.03.2018
19791

Юнон-рум кураши. Ўзбекистон Осиё чемпионатини 6та медал билан тугатди

Фото: Халқаро кураш федерацияси

Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида спорт курашлари бўйича Осиё чемпионати давом этмоқда. Кеча Юнон-рум кураши бўйича медаллар учун баҳслар ниҳоясига етди.

Ўзбекистон терма жамоаси сўнгги кун баҳсларида -60кг вазн тоифасида гиламга чиққан Исломжон Баҳромов, -67кг вазнда Мирзобек Раҳматов ва -72кг вазн тоифасида Арам Варданян Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига бронза медалларни келтирди.

-97кг вазнда финалгача етиб борган Рустам Ассакалов ҳал қилувчи жангда эронлик Саидмустафо Салоҳзодага қарши гиламга чиқиб, 0:4 ҳисобида имкониятни бой берди ва кумуш медаль билан кифояланишга мажбур бўлди.

Эслатиб ўтамиз, кеча бўлиб ўтган баҳсларида Элмурат Тасмурадов олтин, Мўминжон Абдуллаев эса кумуш медални қўлга киритганди. Шу тариқа, юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионатида 1та олтин, 2та кумуш ва 3та бронза медалини қўлга киритдилар.

Энди мусобақалар эркин кураш турида давом эттирилади. Бу мусобақада ҳам Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари иштирок этиши кўзда тутилган.

Top