Жаҳон | 14:35 / 02.03.2018
12888
1 дақиқада ўқилади

АҚШ гипертовушли қуролни синовдан ўтказади

Фото: Wikipedia

АҚШ Мудофаа вазирлиги гипертовушли технологиялар соҳасида иш олиб бормоқда. Бу ҳақда Истиқболли тадқиқот лойиҳалари бошқармаси (DARPA) раҳбари Стивен Уокер айтиб ўтди.

«Биз Россия ва Хитой каби давлатлар билан рақобат қилаётганимизни яхши тушуниб турибмиз», - дея унинг сўзларини келтиради Пентагон матбуот хизмати.

Шунингдек унинг таъкидлашича, гипертовушли қуролни ишлаб чиқиш билан унинг бошқармаси, ҳарбий-ҳаво кучлари, NASA, қуруқликдаги кучлар ва ҳарбий-денгиз кучлари шуғулланмоқда.

Уокернинг айтишича, бу вазифа устувор аҳамиятга эга, вазирлик эса куздаёқ шу соҳада тадқиқотлар учун бюджетни ошириш борасида мурожаат билан чиққан.

Бундай турдаги қуролни 2019 йилда синовдан ўтказишни бошлаш режалаштирилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид