Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 08:36 / 02.03.2018
9135
1 дақиқада ўқилади
Шарқий Ғутадаги вазиятга Россия жавобгар – АҚШ
Фото: Reuters
АҚШнинг фикрича, Россия Суриянинг Шарқий Ғутасида сулҳга амал қилинмаётгани учун қисман жавобгар. У ерда 100 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда РИА «Новости».
Бу ҳақда давлат департаменти расмий вакили Ҳизер Науэрт брифингда маълум қилган.
«Ўт очишни тўхтатиш режими ишламаяпти, бунга қисман Россия жавобгар. Россия ўз халқига ҳужум қилаётган Сурияни тўхтатиш учун масъулдир», - дея маълум қилди у.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Британия АҚШ билан биргаликда Сурияда авиазарбалар беришни бошлаш имкониятини жиддий тарзда кўриб чиқаётгани маълум қилинганди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш