Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистонда бир ҳафта ичида 300 дан кўпроқ жангари йўқ қилинди
Афғонистоннинг турли ҳудудларида ўтказилган операциялар натижасида бир ҳафта ичида камида 302 нафар қуролланган жангари йўқ қилинди. Бу ҳақда Афғонистон миллий мудофаа вазирлиги маълум қилди, деб хабар берди “Синьхуа” ахборот агентлиги.
“Умумий ҳисобда 302 жангари ўлдирилган, 187 нафари жароҳат олган, яна 28 нафари асирга олинган”, дейилган хабарда. Маълум қилинишича, Афғонистон ҳарбийлари полиция бўлинмалари ва бошқа хавфсизлик кучлари билан бирга 111 та амалиёт ўтказишган. Улар давомида шунингдек катта миқдорда қурол ва ўқ-дори, жумладан 66 та танкларга қарши мина ва портловчи қурилма аниқланган.
Афғонистон ҳукумат кучлари томондан қурбонлар ва жароҳатланганлар ҳақида маълумот берилмаган. “Хавфсизлик кучлари мамлакатнинг қолган ҳудудларида ҳам жангариларни таъқиб қилишни ва йўқ қилишни давом эттирадилар”, деб айтилган баёнотда.
Охирги вақтда экстремистларнинг Афғонистоннинг шарқий ва жанубий вилоятларида ҳамда шимолида позициялари анча мустаҳкамлангани кузатилмоқда.
Мавзуга оид
14:26 / 05.07.2026
Афғонистондан дронда наркотик олиб ўтишнинг олди олинди
13:47 / 29.06.2026
Покистон яна Афғонистонга ҳужум қилди
18:19 / 22.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида авиақатновлар сони оширилади
09:05 / 17.06.2026