Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Венесуэлага қарши санкцияларни яна бир йилга узайтирди
Фото: AP Photo / Fernando Llano
АҚШ президенти Дональд Трамп Венесуэлага қарши киритилган санкцияларни яна бир йилга узайтирди. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати маълум қилди.
Президентнинг қарори билан Венесуэлага қарши фавқулодда вазият тартиби ва санкциялар киритилиши ҳақидаги аввал имзоланган фармонлар амал қилиши узайтирилади. “РИА Новости” ахборот агентлиги ихтиёрига тушган ҳужжатда айтилишича, “Венесуэлада вазият яхшиланмагани сабаб ва у АҚШнинг миллий хавфсизлиги ҳамда ташқи сиёсатига жиддий хавф туғдиришда давом этаётгани сабабли” Трамп 2015 йил мартда киритилган санкциялар амал қилишини яна бир йилга узайтиришга қарор қилган.
АҚШ Венесуэла ҳукуматини инсон ҳуқуқлари бузилиши, ОАВ эркинлиги чекланиши ва сиёсий мухолифлар таҳқирланишида айблаб, танқид қилиб келади.
Мавзуга оид
09:52
Трамп Ҳўрмуз бўғозидаги «Озодлик лойиҳаси» тўхтатилишини маълум қилди
08:28
АҚШ Ҳўрмуз бўғози бўйича янги резолюция лойиҳасини тақдим этди
22:40 / 05.05.2026
АҚШ президенти Эронга курашни давом эттиришдан воз кечишни маслаҳат берди
13:42 / 05.05.2026