Жаҳон | 01:39 / 03.03.2018
14399
2 дақиқада ўқилади

Дубайда дунёдаги энг қиммат болалар каравоти сотувга қўйилади

Фото: Укроп news

Дубайдаги Бутунжаҳон савдо марказида 26-29 март кунлари бўлиб ўтадиган интерьер дизайни кўргазмасида дунёдаги энг қиммат болалар каравоти тақдим қилинади.

Сотувга қўйиладиган бу каравотнинг нархи 220 минг дирҳамни (60 минг доллар) ташкил қилади.

Каравотни ишлаб чиқарган компания маълумотларига кўра, каравот 24 каратли олтин билан қопланган ва Swarovski тошлари билан безалган. Ушбу компания шунингдек яхталар ҳам ишлаб чиқаради.

Luulu деб номланган бу каравотнинг нархи Бурж-Ҳалифа осмонўпар биносидаги 3 хонали квартиранинг бир йиллик ижара пулидан кўпроқни ташкил қилса-да, дизайнерларнинг айтишича, ўз фарзандларига бу ҳашаматли каравотни сотиб олишга тайёр бўлган оилалар турнақатор навбати юзага келган.

“Бу болалар каравоти бола ўзини гўёки она қорнида ҳис қиладигандек қилиб яратилган. Бу люкс синфидаги мебель буюми бўлиб, энг нозик дидли интерьер учун безак бўлиб хизмат қилади”, деб айтганлар польшалик дизайнерлар Марта Булазка ва Дариус Панчжук.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид