11:56 / 03.03.2018
8502

Хитойда оилаларга учинчи фарзандга эга бўлиш рухсат берилиши мумкин

Фото: Shutterstock

Хитойда қонун чиқарувчилар оилаларга учинчи фарзандли бўлишга рухсат беришлари мумкин. Улар Бутунхитой халқ вакиллари йиғилишининг жорий йил мартида бўлиб ўтадиган ҳар йиллик сессиясида тегишли масалани муҳокама этади.

Global Times’нинг ёзишича, Гуандун провинцияси вакили Чжу Леюй шундай таклиф билан чиққан.

Унинг сўзларига кўра, Хитой оилани режалаштириш сиёсати туфайли туғилиш даражаси паст бўлган давлатга айланиши мумкин.

«Турли умидлар ва «бир оила – бир фарзанд» сиёсатини бекор қилиш эффекти ўртасида катта фарқ бор, бу аҳоли сонининг кескин кўпайишига эмас, балки туғилиш даражасининг тушиб кетишига олиб келди», - дея аниқлик киритган Чжу Леюй.

Давлат статистик бюроси маълумотларига кўра, 2017 йилда Хитойда 17,23 млн бола туғилди, бу 2016 йил билан таққослаганда 630 мингга кам.

Top