Жаҳон | 00:30 / 03.03.2018
21923
1 дақиқада ўқилади

Россияда меҳнат муҳожирлари улушини янада қисқартириш зарурлиги айтилди

Фото: NUZ.UZ

Россия бош вазири ўринбосари Ольга Голодец Россия меҳнат бозорида муҳожирларнинг улушини қисқартириш бўйича ишларни давом эттириш лозимлигини айтди.

“Бизда хорижий ишчи кучининг секин-аста камайтирилиши бўйича жиддий дастур амалга оширилмоқдда. Мисол учун, 2015 йилда йўловчи автотранспортида хорижий ишчи кучи улуши 50 фоизни ташкил қилган бўлса, бугунги кунда бу рақам 28 фоизгача камайтирилган ва жараён давом этмоқда”, деб айтган Голодец Санкт-Петербург халқаро меҳнат форумида.

Унинг айтишича, 2015 йилда савдода хорижий ишчи кучининг улуши 25 фоизни, ҳозирда эса 15 фоизни ташкил қилмоқда.

“Биз бу рақам секин-аста қисқариши учун барча ишни қилишимиз керак, бироқ буни иқтисодиётимиз эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда амалга ошириш лозим”, деб қўшимча қилган Голодец.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид