Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тўйларни ихчамлаштиришда Навоий тажрибаси илгари сурилади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев паррандачиликка ихтисослашган йилига 960 мингта жўжа етиштириладиган Кармана туманидаги “Karmana Golden Eggs” масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишиш чоғида корхона раҳбариятига ҳар бир хонадонга маблағини тухум билан қайтариш шарти билан 50 бошдан парранда тарқатиш таклифини берди.
Шунингдек, KUN.UZ’га маълум бўлишича, 2018 йилда Навоий вилоятида 32 мингта янги иш ўрни яратилди. Президент раислигида Хатирчи туманида Навоий вилояти фаоллари ва мутасадди раҳбарлари иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда бу ҳақида айтилди.
Навоий вилоятининг бой иқтисодий имкониятларидан кенг фойдаланган ҳолда бу йил вилоятда 32 мингта иш ўрни яратилишига топшириқ берилди. Шунингдек, вилоятда сув ҳавзалари кўплиги, бой тажриба назарда тутилган ҳолда 20 минг тонна балиқ етиштирилиши бўйича ҳам кўрсатмалар берилди. Бу орқали одамларнинг балиқ маҳсулотларига бўлган эҳтиёжи қондирилади. Айниқса, интенсив балиқчиликка инвестициялар киритиш лозимлиги айтилди.
Президент томонидан ўтказилган йиғилишда туманнинг чўл ҳудудлари имкониятларидан фойдаланиб писта плантацияларини ташкил этиш, табобатда кенг фойдаланиладиган коврак, исириқ етиштиришни кенг йўлга қўйиш, шунингдек 150 минг гектар майдонга саксовулзор ташкил этиш топшириғи берилди. Шундан келиб чиқиб, Нурота туманида давлат ўрмон хўжалигини ташкил этиш лозимлиги қайд этиб ўтилди. Чўл ҳудудларида гидропоника усулида иссиқхоналар қилиш таклифи илгари сурилиб, вилоятда чўл бўйича илмий марказ ҳам ташкил этилиши таъкидланди.
Йиғилишда сўзга чиққан Кармана туманидаги 4-умумий ўрта таълим мактабининг 8-синф ўқувчиси Иброҳим Ғаффоровга эришган ютуқлари ва фаоллиги, ғайрати, шижоати учун Давлатимиз раҳбари томонидан “Мард ўғлон” мукофоти берилиши эътироф этилди.
Хатирчи туманида бўлиб ўтган йиғилишда ким ўзарга ўтказилаётган тўйлар адолатсизликка сабаб бўлаётгани таъкидланди. Шу боис, тўйларни ихчамлаштиришни Навоий вилояти тажриба тариқасида бошлаб бериши илгари сурилди. Тўйларга раҳбарлар, катталар бориши мақсадга мувофиқ эмаслиги, тўй ёшларники эканлиги, тўйларни қисқартириш бўйича давлатимиз томонидан алоҳида чора-тадбирлар белгиланаётганлиги қайд этиб ўтилди.
Мавзуга оид
23:10 / 30.05.2026
Навоийда минг доллар порани рад этган ЙПХ ходими мукофотланди
23:50 / 19.05.2026
Навоийдаги конда яширинча олтин қазиш билан шуғулланган гуруҳ ушланди
17:53 / 11.05.2026
Навоийда куёвини ўлдириш учун киллер ёллаган аёл ушланди
15:40 / 06.05.2026