Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Муҳаммад (с.а.в) инсонлар билан муомалада қандай бўлганлар?
Бутун инсониятга одоб-ахлоқ масаласида ўрнак этиб юборилган пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в) кундалик хатти-ҳаракатда қандай эдилар? Одамлар билан бўладиган муомалада, турмуш ҳолатларида ўзларини қандай тутганлар? Бу борада ҳадис китобларида, уламолар томонидан ёзилган асарларда муфассал ва мукаммал таъриф берилган. Mehrob.uz сайти ана шу китоблардан умумийлаштирган ҳолда Расул алайҳиссаломнинг одоб ва ахлоқлари ҳақида қисқа, лўнда ва осон тушунадиган ҳолда маълумот тақдим этди.
1. Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳожатсиз нарсалар ҳақида гапирмасдилар.
2. Доим фикрда юрардилар.
3. Аллоҳнинг неъматларини майда бир увоқ бўлсада буюк санардилар.
4. Нафсига ғазаб қилмасдилар, ёрдам ҳам бермасдилар.
5. Бемаъни гапирган кимсадан юз ўгирардилар.
6. Бирор кимсадан суюнчли хабарларни беркитмасдилар.
7. Сўзларини лафзи оз, маъноси чуқур эди.
8. Ройиш (кўнгилчанг) эдилар.
9. Ҳаммани бир хил кўриб, уларни ажратмасдилар.
10. Инсон ҳурматини жойига қўярдилар.
11. Ҳиссиётини кўрган кимса қўрқарди, маърифатига аралашган кимса, севиб қоларди.
12. Ўтирганда, турганда зикр қилардилар.
13. Бирор кимсанинг гапини бўлмасдилар.
14. Яхшилик қилишда, майин шабададан хам сахийроқ эдилар.
15. Фақирликдан қўрқмайдиган инсонга ҳадя берардилар.
16. Ёмонлик қилганга ёмонлик билан жавоб қилмай, кечириб юборардилар.
Мавзуга оид
17:58 / 19.05.2026
Қимор ва ичкиликбозликка тақиқ. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари тасдиқланди
10:29 / 17.10.2022
Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидалари тасдиқланди
09:13 / 13.05.2022
Мактаблардаги ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидалари қайта кўриб чиқилади
07:30 / 11.12.2021