Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қимор ва ичкиликбозликка тақиқ. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари тасдиқланди
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ходимларига қимматбаҳо совғалар олиш, хизмат гувоҳномаси ёки хизмат автомобилидан шахсий мақсадларда фойдаланишни тақиқлаяпти. Шунингдек, ичкиликбозлик, дабдабабозлик ва қимор ўйнамаслик талаблари ҳам қўйиляпти.
Фото: Kun.uz
Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқов томонидан 15 майда имзоланган фармойиш билан ҳокимлик ҳамда тизим ташкилотлари ходимларининг янги одоб-ахлоқ қоидалари тасдиқланди.
Ходимлар меҳнат фаолияти давомида ва ишдан ташқари вақтда хулқ-атворнинг қуйидаги умумий қоидаларига амал қилиши лозим:
· давлат хизматининг обрўсига путур етказиши мумкин бўлган хатти-ҳаракатлардан тийилиш, ахлоқ нормаларига доимий риоя қилиш;
· масъулият, касбига садоқат ва ҳалолликни кундалик шиорга айлантириш;
· мураккаб вазифаларни бажаришда ҳамкасбларига кўмаклашиш;
· хушмуомалалик, эътиборлилик ва ҳушёрлик билан фуқароларда давлатга нисбатан ишонч ва ҳурмат ҳиссини уйғотиш;
· оиласида соғлом муҳитни таъминлаб, оила аъзоларига доимий ғамхўр бўлиш, фарзандларида ватанпарварлик ва бошқа юксак ахлоқий фазилатларни шакллантириш;
· фуқароларнинг ижтимоий келиб чиқиши, иқтисодий аҳволи ва бошқа омиллардан қатъи назар, улар билан бир хил, самимий, одоб доирасида муносабатда бўлиш.
· ғайриқонуний ҳаракатлар, ҳар қандай кўринишдаги коррупциявий қилмишларни содир этмаслик;
· жамоатчиликда ўзига нисбатан салбий фикр уйғотувчи иллатларга берилмаслик;
· жамиятда ахлоқнинг умумэътироф этилган қоидаларига амал қилиш.
Фармойишга кўра, ҳокимлик ходимларига маишатбозлик, ичкиликбозлик, дабдабабозлик ва қимор ўйинларига йўл қўймаслик талаби қўйилди. Бундан ташқари, давлат хизматига оид масалаларни расмий эълон қилинмаган ҳолда муҳокама қилиш, қимматбаҳо совғалар олиш, хизмат гувоҳномаси ёки хизмат автомобилидан шахсий мақсадларда фойдаланиш ҳам тақиқланади. Шунингдек, ҳокимлик ходими тадбиркорлик фаолияти субъектларини ташкил этиши мумкин эмас, ташқи кўринишини белгиланган меъёрлар доирасида сақлаш, камтарона кийиниш, атрофдагиларнинг эътиборини ўзига ортиқча жалб қиладиган тарзда кийинмаслиги ҳам белгиланяпти.
Қайд этилишича, ходимлар томонидан Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этмаганлик ҳолати уларга нисбатан ахлоқий ва интизомий таъсир чораларини қўллаш ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш учун асос бўлади. Ходимлар томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилиши устидан назорат ташкилий-кадрлар бўлими, Комплаэнс ва коррупцияга қарши ички назорат хизмати ёки Одоб-ахлоқ комиссияси томонидан амалга оширилади.
Мавзуга оид
12:32 / 29.10.2025
Ҳокимлик ходимлари самарадорлиги KPI асосида баҳоланади
12:20 / 22.10.2025
1 январдан тажриба-синов: туман ва шаҳар ҳокимликлари янги тартибда ишлайди
16:24 / 17.10.2025
Тошкент шаҳрига кириш ва чиқишдаги постлар кўчирилади
22:20 / 30.09.2025