11:55 / 05.03.2018
14956

Оскар-2018: Бош соврин “Сув шакли” фильмига берилди

Фото: AP Photo / Chris Pizzello

Мексикалик режиссёр Гильермо дель Торонинг “Сув шакли” фильми 2018 йилги “Оскар” мукофотининг “Энг яхши фильми” йўналишида ғолиб бўлди.

Фильм ногирон аёл ва махфий лабораторияда ҳосил қилинган маҳлуқ-амфибиянинг муҳаббати ҳақидаги фильм бўлиб, ундаги воқеалар 1960-йилларда кечади.

Фильм 13 та йўналиш бўйича соврин олишга даъвогарлик қилди ва бу борада қолган фильмлар ўртасида етакчи бўлди. Фильм бош совриндан ташқари, режиссура, оригинал саундтрек ва рассом-постановкачилар иши учун ”Оскар”лар билан тақдирланди

Ғолиб номини ўтган йилдагидек каби Фэй Данауэй ва Уоррен Битти эълон қилдилар. Бу сафар ҳаммаси кўнгилдагидек ўтди. Ўтган йил уларга нотўғри конверт берилиб, улар ғолиб “Ой шуъласи” фильми ўрнига “Ла-Ла-Ленд” фильмини ғолиб сифатида эълон қилишганди. 

Бош совринга, шунингдек, “Нари кет”, “Бёрд хоним", “Кўринмас ришта”, “Қоронғи даврлар”, “Эббинг чегарасида уч билборд”, “Мени ўз исминг била ата”, “Дюнкерк" ва "Махфий иш" фильмлари даъвогарлик қилганди.

Барча совринлар қуйидагича тақсимланди: 

Энг яхши фильм – “Сув шакли”
Энг яхши режиссёр – Гильермо дель Торо (“Сув шакли”).
Энг яхши актёр – Гэри Олдмен (“Қоронғи даврлар”).
Энг яхши актриса – Фрэнсис Макдорманд (“Эббинг чегарасидаги уч билборд”).
Иккинчи пландаги энг яхши эркак роль ижрочиси – Сэм Рокуэлл (“Эббинг чегарасидаги уч билборд”).
Иккинчи пландаги энг яхши аёл роль ижрочиси  – Эллисон Женни (“Тоня барчага қарши”).
Энг яхши операторлик иши – Рожер Дикинс (“Тиғ бўйлаб югурувчи 2049”).
Энг яхши рассом-постановкачи иши – “Сув шакли”.
Энг яхши қўшиқ – Remember me қўшиғи (“Коко сири”).
Энг яхши саундтрек – “Сув шакли”.
Энг яхши оригинал сценарий – “Нари кет”.
Энг яхши адаптацияланган сценарий – “Мени ўз исминг билан ата”.
Энг яхши қисқа метражли фильм – “Соқов фарзанд”.
Энг яхши қисқа метражли ҳужжатли фильм – “Жаннат – бу 405-шосседаги тирбандлик“.
Энг яхши анимацион фильм – “Коко сири”.
Энг яхши қисқа метражли анимацион фильм – “Қадрдон баскетболчи”.
Хорижий тилдаги энг яхши фильм – “Фантастик аёл” (Чили).
Энг яхши ҳужжатли фильм – “Икар”.
Энг яхши визуал эффектлар – “Тиғ бўйлаб югурувчи 2049”.
Энг яхши монтаж – “Дюнкерк”.
Энг яхши овоз – “Дюнкерк”.
Энг яхши овоз монтажи – “Дюнкерк”.
Энг яхши костюмлар дизайни – “Кўринмас ришта”.
Энг яхши грим ва соч турмаги – “Қоронғи даврлар”.

Top