Жаҳон | 10:37 / 06.03.2018
5062
1 дақиқада ўқилади

Японияда биринчи марта аёл киши жанговар кемалар гуруҳи қўмондонлигига киришди

Фото: Рёко Адзума/Yonhapnews

Япония ҳарбий-денгиз кучлари тарихида биринчи марта зобит аёл жанговар кемалар қўмондонлигига киришди. 44 ёшли биринчи рангдаги капитан Рёко Адзуманинг лавозимга киришиш маросими Токио кўрфазига кираверишда жойлашган Йокосука ҳарбий-денгиз базасида бўлиб ўтди.

Янги қўмондон қўли остида тўртта кема, жумладан Япония ҳарбий-денгиз кучларидаги энг йириги - "Идзумо" вертолёт-ташувчиси бўлади. Уларда ҳаммаси бўлиб тахминан тўрт минг киши хизмат қилади. Айни дамда, матбуот хабарига кўра, "Идзумо"ни чуқур модернизация қилиш масаласи ўрганиб чиқилмоқда. Шундан сўнг у бортида F-35B жанговар самолётларини қабул қилиши мумкин бўлади.

Рёко Адзума 2016 йилда Япония тарихида биринчи бўлиб жанговар кема капитани лавозимини эгаллаган аёлга айланди. Мамлакат қуролли кучларига аёллар сўнгги йилларда фаол равишда жалб этилмоқда. Хусусан, яқинда уларга жанговар самолётлар пилотларига айланиш рухсат берилди.

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид