14:24 / 06.03.2018
5891

Еврокомиссия АҚШ маҳсулотларига бож жорий этмоқчи

Фото: ec.europa.eu

Еврокомиссия АҚШдан етказиб берилувчи қатор маҳсулотларга 25 фоизлик миқдорда бож жорий этиш таклифи билан чиқди. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, ЕКнинг бундай ҳаракатлари АҚШ томонидан пўлат ва алюминийга божлар жорий этилишига жавобан рўй беради.

Европа идораси рўйхатидан қуйидаги маҳсулотлар ўрин олган: пўлат, жинсилар, пойабзал, мотоцикллар, гуруч, бурбон, апельсин шарбати.

Аниқлик киритилишича, ЕК АҚШда ишлаб чиқарилувчи ушбу маҳсулотларга 2,8 млрд евролик бож солмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ пўлат ва алюминий импортига бож жорий этаётгани хабар қилинганди.

 

Top