Ўзбекистон | 12:49 / 06.03.2018
9615
1 дақиқада ўқилади

Тожикистон пойтахтида Алишер Навоий ва Абдураҳмон Жомий ҳайкали ўрнатилади

Жорий йилнинг 5 март куни Тожикистон президенти Имомали Раҳмон мамлакат пойтахтидаги «Ёшликнинг 50 йиллиги» истироҳат боғи номини ўзгартириш ва унга янги ёдгорликлар ўрнатиш тўғрисидаги фармойишни имзолади. Бу ҳақда ушбу мамлакат президенти матбуот хизмати хабар берди.

Фармойишга мувофиқ, Тожикистон пойтахти ҳокими шаҳар халқ депутатлари мажлисига Душанбедаги Беҳзод кўчасида жойлашган истироҳат боғининг номини «Низомиддин Алишер Навоий» деб қайта номлаш бўйича таклиф киритиши лозим.

Бундан ташқари, боғда Ўзбекистон ва Тожикистон халқлари дўстлигининг рамзи сифатида Алишер Навоий ва Абдураҳмон Жомий ёдгорликлари ўрнатилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид