Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўшда Навоий шоҳкўчаси очилди
Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида буюк ўзбек шоири, мутафаккир ва давлат арбоби Алишер Навоий ҳайкали ҳамда унинг номи билан аталган шоҳкўчанинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков бошчилигидаги делегация иштирок этди.
Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида Алишер Навоий номи билан аталган шоҳкўча ва шоир ҳайкалининг тантанали очилиш маросими ўтказилди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар қилди.
Маросимда қатнашиш учун Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков бошчилигида Андижон вилояти ҳокимияти, Ёзувчилар уюшмаси, Алишер Навоий номидаги Ўзбек тили ва адабиёти университети вакиллари ҳамда Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги элчиси Саидикром Ниёзхўжаев Ўш шаҳрига амалий ташриф билан борди.
Ўзбекистон делегациясини қирғиз–ўзбек давлат чегарасидаги “Достук” чегара-ўтиш пунктида Қирғизистон маданият, ахборот ва ёшлар сиёсати вазири ўринбосари Аскарали Мадаминов, президентнинг Ўш вилоятидаги ваколатли вакилининг биринчи ўринбосари Иляз Ташбаев, Ўш шаҳар мэри Женишбек Токторбаев ҳамда бошқа расмий шахслар тантанали равишда кутиб олди.
Очилиш маросимида Қирғизистон президентининг Ўш вилоятидаги ваколатли вакили Аманкан Кенжебаев бошчилигида давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, Ўзбекистон делегацияси ва ОАВ ходимлари иштирок этди. Тадбир Навоий ҳайкалини очиш ва унинг пойига гулчамбарлар қўйиш маросими билан бошланди. Шундан сўнг ўзбек ва қирғиз санъаткорлари иштирокида Навоий ижодини акс эттирувчи саҳна кўринишлари ва унинг ғазалларига басталанган қўшиқлардан иборат концерт дастури тақдим этилди.
Маросимда сўзга чиққанлар Алишер Навоийнинг маънавий мероси ўзбек ва қирғиз халқларини бирлаштирувчи муҳим қадрият экани, Ўш шаҳрида Навоий номини абадийлаштириш ишлари икки мамлакат ўртасидаги маданий ҳамкорликнинг ёрқин тимсоли эканини таъкидладилар.
Шаҳар мэри маълум қилишича, Ўш шаҳрида Алишер Навоий номидаги истироҳат боғи 1968 йилда барпо этилган ва буюк шоирнинг шаҳардаги биринчи ҳайкали ҳам ўша йил ўрнатилган. 1991 йилда боғ атрофидаги кўчага Навоий номи берилган бўлиб, сўнгги йилларда таъмирлаш-ободонлаштириш ишлари натижасида у шоҳкўча мақомига ўзгартирилган.
Тадбир доирасида ўзбек–қирғиз делегациялари ўртасида ҳамкорлик масалалари ҳам муҳокама қилинди. Шунингдек, Ўзбекистон президенти фармонига мувофиқ, Ўш шаҳар мэри Женишбек Токторбаев “Дўстлик” ордени билан тақдирланиб, мукофотни Озодбек Назарбеков тантанали равишда топширди.
Мавзуга оид
18:03 / 11.12.2025
Қирғизистон ўлим жазосини қайтармайди – Конституциявий суд буни тақиқлади
18:30 / 08.12.2025
Ўзбекистон Қирғизистоннинг «Қамбар Ота-1» ГЭС қурилишини молиялаштиради
09:20 / 05.12.2025
Чегарадан ноқонуний олиб ўтилган 1,1 млрд сўмлик олтин қўлга олинди
10:00 / 01.12.2025