Ўзбекистон | 15:46 / 06.03.2018
9615
1 дақиқада ўқилади

Жиноий ишлар электрон шаклга ўтказилади

Фото: Depositphotos

Жиноий ишлар электрон шаклга ўтказилади. Бу президент фармони билан тасдиқланган, 2018 йилги Давлат дастурида назарда тутилган.

10 декабрга қадар президент қарори лойиҳаси ишлаб чиқилади, у билан «электрон жиноий иш»ни босқичма-босқич жорий этиш назарда тутилади, бу жараёнда жиноят иши қўзғатилишидан тортиб, то суд ҳукми ижро этилишигача қамраб олинади.

Бу жиноят ишларни кўриб чиқиш тезкорлиги ва самарадорлигини ошириши, процессуал ҳужжатларни расмийлаштириш осонлаштириши кутилмоқда.

Лойиҳа ижрочилар ва Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

Ижрочилар этиб Бош прокуратура, Олий суд, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси, Адлия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги белгиланди, деб ёзмоқда Spot.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид