Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Автомобилга йўловчи сифатида ўтириб, машинани олиб қочганлар қўлга олинди
Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида 4 март куни соат 15.20ларда икки номаълум шахс, ТХАЙ кўчасида жойлашган “Тошкент савдо мажмуаси” олдида, Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманида яшовчи Б.К. бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашинасига ўтириб, Б.К.га тан жароҳати етказиб, уни автомашинадан тушириб юбориб, автомашинани ҳайдаб қочганлар. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Автомашинада Б.К.га тегишли фуқаролик паспорти, автомашина ҳужжатлари, пуллари ва “Самсунг” мобиль телефони бўлган. Олиб борилган қидирув ишлари натижасида автомашина Чилонзор тумани Гулистон даҳаси ҳудудидан топилган.
Кўрилган чоралар натижасида, ушбу жиноятни Сергели тумани Чоштепа кўчаси 5/1-уйда яшовчи, муқаддам судланган, 1991 йилда туғилган Ш.Х. ва Ўзар 2-берк кўчасида яшовчи, 1978 йилда туғилган М.М. ҳамда 2-даҳа 3-уйда яшовчи, 1988 йилда туғилган Д.Қ.лар содир этганликлари аниқланиб, қўлга олинганлар.
Мавзуга оид
13:30 / 16.06.2026
Тошкентда мактаб ўқувчилари иштирокидаги жиноий гуруҳ ушланди
20:25 / 10.06.2026
Қозоғистонда жинсий зўравонлик жиноятлари тергови аёл терговчиларга топширилади
08:25 / 14.05.2026
Дунёда қайси автомобиль брендлари етакчилик қилмоқда?
10:44 / 25.04.2026