Жамият | 15:00 / 07.03.2018
12911
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда икки аёл киши чақалоқни 3 млн сўмга сотмоқчи бўлди

Фото: disabilitycanhappen

Қашқадарё вилоятининг Қарши туманида жиноят юз берди, деб хабар қилмоқда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Қайд этилишича, Қарши туманида 4 март куни соат 10.30ларда Дашт маҳалласида яшовчилар, 1985 йилда туғилган М.А. ва 1999 йилда туғилган З.М. шу йил 25 февраль куни Нишон тумани Пахтакор МФЙда яшовчи қариндоши Н.Қ.нинг дунёга келтирган ўғил бола чақалоғини Қуйи Бешкент МФЙ ҳудудида жойлашган “Шер” номли чойхонада фуқаро С.Б.га 3.000.000 сўмга сотаётган вақтида қўлга олинган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид