Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент конференцияси гиёҳвандликка қарши курашадими?
Бундан ропа-роса 110 йил аввал хорижий дипломатлар биринчи марта Шанҳай шаҳрида халқаро наркотик моддалар савдосига қарши курашга келишиб олиш учун бир даврада йиғилганди. Буюк Британия ва Хитой ўртасида юз берган “Афюн уруши”дан бироз ўтиб, 1909 йил 26 февраль куни дипломатлар Халқаро афюн кенгашини тузишга қарор қилди. Кўплаб тақиқ ва тартиблар жорий қилиниши айтилди.
Орадан деярли 90 йил ўтиб, 1998 йил БМТ Бош Ассамблеяси барча аъзо давлатларга “гиёҳвандлик моддаларидан холи дунёни” яратиш мажбуриятини юклади. Жаҳон ҳамжамияти ўз олдига қўйган мақсадга кўра, 2008 йилга қадар барча мамлакатлар афюн, кокаин, марихуана каби наркотикларни ишлаб чиқарилишини кескин камайтиришга ваъда берди. Бу сиёсатчилар “одат қилган” ишлардан бири. Мазмунан курашнинг асосий мазмуни – тарғибот ва гиёҳ домига тушганларни бу йўлдан қайтариш бўлди.
Орадан яна 10 йил ўтиб, жаҳон ҳамжамияти эътиборини ўзига жалб этиши кутилаётган Афғонистон масаласи бўйича Тошкент Халқаро конференцияга ҳам саноқли кунлар қолди. Жаҳонда энг йирик наркотик моддаларни етиштириш плантацияларига эга Афғонистон бу масалани бир ўзи ҳал эта олмайди. Умуман ушбу масалага қандай ечимни таклиф этиш мумкин?
БМТ Гиёҳвандлик ва жиноятга қарши кураш бошқармаси тарқатган маълумотга кўра, 246 миллион киши ноқонуний психотропик моддалар таъсирига тушиб қолган. Бу эса Ер юзидаги вояга етган аҳолининг 5 фоизи дегани. БМТ аллақачон “наркотикдан озод Ер” тушунчасини муомаладан чиқариб ташлади, аксинча, “гиёҳвандлар сони кескин камайиши” ҳақида сўз юритилмоқда.
Марихуана истеъмоли кучайган АҚШда ҳам аҳвол яхши эмас: давлат наркотранзит йўлакларни йўқотиш учун ҳар йили 40 миллион АҚШ долларидан кўпроқ маблағ сарфлайди. Психотропик моддаларни ноқонуний истеъмол қилгани учун ҳар йили 1,5 миллион америкалик қамоққа тушади. Мексикада эса 2016 йилдан буён 1200 нафардан ортиқ полиция зобитлари наркотика аралашган қуролли тўқнашувда ҳалок бўлди.
БМТ тахминий ҳисобига кўра, наркотика оламида йилига 325 миллиард АҚШ долларидан кўп маблағ ноқонуний айланади. Уюшган жиноятчилик аломатига эришган Лотин Америкаси давлатларида гиёҳвандликка қарши курашда наркотикага муккасидан кетган кишиларни махсус шифохонанинг алоҳида хонасига қамаб қўйиш амалиёти учрайди. Шунингдек, кам қувватдаги гиёҳвандлик моддалари тарқатилиб, “беморлар” яхши ҳаётга қайтарилади. Бу ўзининг ижобий самарасини беради, аммо амалиётни қўллаб туриш анча қимматга тушади, бундан ташқари бу тажриба “наркобизнес” фаолиятига нуқта қўймайди.
Юқоридагиларни инобатга олиб, Афғонистон ҳудудида аҳоли бандлигини таъминлаш, шаҳар ва туманларда инфратузилмани ривожлантириш устувор вазифа бўлиб хизмат қилади. Шундай экан, Афғонистонга туташ вилоятларнинг ҳар бири чегара ортидаги маъмурий бирлик билан биродарлик тўғрисидаги ҳужжатни имзолаши, келгуси лойиҳларни амалга оширишда бамаслаҳат иш тутиши керак. Бирламчи товарларни ишлаб чиқарувчи корхоналар қурилиши, таълим ва тиббиёт ривожланиши учун давлатга имтиёзли кредитларнинг тақдим этилиши мақсадга мувофиқ бўлади.
Балки, наркобизнес “гуллаб яшнаган” айрим давлатларда гиёҳвандлик моддаларини сотиш қонунийлаштириш бу йўналишда тартиб ўрнатишга ёрдам берар, аммо Афғонистон бўйича қўшни давлатлар иқтисодий кўмаги жуда муҳим. Тарихий “Тошкент декларацияси” ҳужжатида айнан Афғонистон диёрида пайдо бўлган ноқонуний плантациялар ёддан чиқмаслиги керак.
Мавзуга оид
13:13 / 19.07.2021
Тошкент конференциясида 600дан ортиқ иштирокчи қатнашгани маълум қилинди
19:24 / 17.07.2021
Тошкент конференцияси – Ўзбекистоннинг икки минтақага чақириғи
15:37 / 16.07.2021
Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ТИВ раҳбарлари билан Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашди
13:50 / 16.07.2021