Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон интернет тезлиги рейтингида ўз ўрнини бироз яхшилади
Ирландиянинг Ookla компанияси Speedtest.net интернет-сервиси Speedtest Global Index ҳар ойлик рейтингини эълон қилди. Унда 2018 йилнинг февраль ойи якунлари бўйича жаҳон бўйлаб симсиз ва симли интернет тезлиги ҳақидаги маълумотлар акс этган.
Ўзбекистон мобиль интернет тезлиги бўйича январь ойи билан таққослаганда бир позицияга кўтарилди ва энди 120-ўринни эгаллаб турибди (6,56 Мбит/с).
Ўзбекистон сим орқали уланувчи интернет тезлиги бўйича икки позицияга кўтарилди ҳамда энди 130 ўриндан 124-поғонани банд этди (6,39 Мбит/с).
Мобиль интернет тезлиги бўйича рейтинг етакчиси Норвегия бўлиб турибди (62,07 мбит/с), симли интернет тезлиги бўйича - Сингапур (161,53 мбит/с), деб ёзмоқда Spot.
Мавзуга оид
08:17 / 01.06.2026
Электр энергиясига талаб ошиб бормоқда: дунё рейтинги тақдим этилди
08:05 / 15.05.2026
Дунёдаги энг йирик портлар рейтинги эълон қилинди
08:17 / 11.05.2026
Мис захиралари қайси давлатларда тўпланган? Жаҳон рейтинги
08:38 / 22.04.2026