20:46 / 09.03.2018
10286

Мактабгача таълим тизими йўналишида Ўзбекистон-Корея бизнес-форуми бўлиб ўтди 

2018 йилнинг 7-8 март кунлари Тошкентда Ўзбекистон-Корея бизнес-форуми бўлиб ўтди. Тадбир мамлакатимизга Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги элчихонаси фахрий консули, Evergeen Motor Group раиси Ким Чанг Кён бошчилигидаги Корея Республикаси ишбилармон доиралари делегацияси ташрифи доирасида ташкил этилди.  

Ушбу ташриф доирасида 8 март куни Мактабгача таълим вазири  Агрепина  Шин Сиджон университети вице раиси ва Бош директори Жун Хо Парк, New Millennium Construction президенти  Хэ Су Женг, ушбу компания Бош директори Чай Чун Ин, Play Time раиси ва Бош директори Кюнг Сик Чун, Evergreen Motors Group директори Юн Чеол Ким, «Фордифрэйм» компанияси Бош директори Ирис Янг, шунингдек ATTOCUBE  компанияси вакили Этан Хан билан учрашди.

Фото: Мактабгача таълим вазирлиги
Фото: Мактабгача таълим вазирлиги

Учрашувда, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири маслаҳатчиси Юн Се Ким ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири маслаҳатчиси Юн Тэк Рим ҳам иштирок этди. 

Фото: Мактабгача таълим вазирлиги
Фото: Мактабгача таълим вазирлиги


Учрашув якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ва Сиджон университети, New Millennium Construction ва ATTOCUBE компаниялари ўртасида ўзаро англашув меморандуми, «Фордифрэйм» компанияси билан эса ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланди.

 

Top