19:51 / 09.03.2018
5769

Пёнгчангда қишки Паралимпия ўйинлари очилди 

Фото: Reuters

Бугун, 9 мартда Пёнгчангда қишки Паралимпия ўйинлари расман очилди. Бу ҳақда Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин эълон қилди.  

Ўйинлар очилиши маросими ёруғлик шоуси, мушакбозлик, иштирокчи давлатлар паради ва Паралимпия машъаласи ёқилишидан иборат бўлди.

Пёнгчангдаги Паралимпиада спортчилар сони бўйича тарихда энг йириги бўлади, унда 48 та давлатдан 567 спортчи иштирок этади. Учта давлат илк бор ўйинларда иштирок этади: Шимолий Корея, Грузия ва Тожикистон. Энг кўп сонли делегацияни АҚШ олиб келган (68 спортчи).    

Россиялик спортчилар Сочи Олимпиадасидаги допинг можаро сабабли нейтрал байроқ остида иштирок этадилар. 

Паралимпиадада 6 та спорт тури – тоғ чанғиси, сноуборд, хоккей, кёрлинг, чанғи ва биатлонда 80 та медаллар тўплами ўйналади.

Илк мусобақалар 10 март эрталаб тоғ чанғи спортида бошланади. Ўйинлар 18 мартгача давом этади.

Top